Кириш Регистрация

Дьёкереш "Арсенал"даги ҳолатидан норози: "Кўпроқ ўйнашни истайман"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳужумчиси Виктор Дьёкереш жамоадаги ҳозирги ҳолатидан норози эканини тан олди.

Швециялик футболчи жорий мавсумда "Арсенал" сафида бор-йўғи 2 та ўйинни асосий таркибда бошлаган. Премьер-лигада эса у икки марта захирадан майдонга тушган. 28 ёшли ҳужумчи ҳозирча гол ургани йўқ.

"Албатта, "Арсенал"да кўпроқ ўйнамаётганим алам қилади. Қайси жамоада бўлишингдан қатъи назар, бу доим хафа қилади, чунки майдонга тушишни, жамоага фойда келтиришни ва гол уришни истайсан.

Баъзида бу ҳақиқатан ҳам тушкунликка солади, аммо имконият берилганда бор кучимни беришга ҳаракат қиламан. Мен ўзимга боғлиқ бўлган нарсаларга эътибор қаратяпман", — деди Дьёкереш.

Виктор Дьёкереш 2025 йил ёзида Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан "Арсенал"га қарийб 67 миллион еврога ўтган эди.

Киритилди: 08:55, 27.09.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик