Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямалнинг ўйин услуби ҳақиқатан ҳам ўзгарган-ўзгармагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Журналистлар 19 ёшли "Барселона" вингери охирги пайтларда дриблингга камроқ киришаётгани ва кўпроқ пас беришни танлаётганига эътибор қаратди.
"Унга "Барселона"да нималар дейишларини билмайман, аммо терма жамоада у ҳар бир конкрет ўйин талаб қилганидек ҳаракат қилади.
Ламин — истисно даражадаги футболчи. У ҳар бир ўйинда, ҳар бир алоҳида вазиятга мослаша олади", — деди де ла Фуэнте.
Шанба куни Ямал "Уэмбли"да Англияга қарши 3:2 ҳисобидаги ғалабада жамоасига ёрдам берди. У учрашувнинг 2-дақиқасида ҳисобни очган эди.













