Ярим ҳимоячи Фабиан Руис Испания терма жамоаси сафида етти йилдан зиёд вақтдан буён ўйнамоқда. Бироқ у миллий жамоа таркибида майдонга тушган бирор учрашувда ҳали мағлубиятга учрамаган.
Шанба куни «Уэмбли» стадионида Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши ўтказилган учрашувда испанлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. «ПСЖ» ярим ҳимоячиси 70-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди ва шахсий сериясини давом эттирди. У 2019 йил июнь ойидаги дебютидан буён Испания терма жамоаси сафида 51 та учрашув ўтказиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган.
Руис майдонда бўлган баҳсларнинг 35 тасида испанлар ғалаба қозонган, яна 16 та учрашув дуранг билан якунланган. Футболчининг ўзи эса ушбу баҳсларда 7 та гол ва 11 та голли узатма қайд этган. Шунингдек, у Испания терма жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпионатларида ғолиб чиққан.













