Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Миллатлар лигасида Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Учрашув жуда кескин кечди. Ҳаммаси бутунлай бошқача якунланиши мумкин эди. Биз яхшироқ ўйнадик, айниқса биринчи бўлим охирида. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқаси ҳам жуда яхши ўтди — рақибга кучли босим ўтказдик. Муваффақиятсиз стартдан кейин ўзимизни яхши намоён қила олдик.
Ноқулай пайтда ўтказиб юборилган омадсиз голдан кейин яна ўйинга қайтиш қийин бўлди", — дея Кейннинг сўзларини келтиради The Touchline.













