Англия терма жамоаси ҳужумчиси Энтони Гордон Миллатлар лигасида Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувдан сўнг икки жамоа ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди.
"Бир неча кун олдин айтганимдек, менимча, биз билан Испания ўртасида катта фарқ йўқ. Биз Испанияга жуда яқинмиз ва уларни мағлуб эта олишимизга ишонаман.
Агар пенальтидан фойдаланганимизда, учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Аммо ўтган воқеага қараб шундай дейиш доим осон", — деди футболчи.













