Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Испанияга қарши ўйиндан кейин ОАВ вакилларига фикр билдирди.
"Биз яхши ўйин ўтказдик, аммо рақибларимиз бекорга жаҳон чемпиони бўлмаган.
Пенальтидан фойдалана олмаганимга келсак, мен сирпаниб кетдим. Омадим келмади", — деди 33 ёшли ҳужумчи.
Англия ва Испания ўртасидаги учрашув "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтди. Томас Тухель шогирдлари кескин баҳсда Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Англия навбатдаги ўйинини 29 сентябрь куни сафарда Чехияга қарши ўтказади.













