Кириш Регистрация

"Милан" Инасиуни "Барселона"дан илиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ҳимоячиси Гонсалу Инасиу фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчини "Милан" ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. "Россонери" Инасиуни қишки трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирган ва унинг учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ 25 ёшли ҳимоячига "Барселона" ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Инасиу жорий мавсум Португалия чемпионатида "Спортинг" сафида 6 та ўйин ўтказди. У 1 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 10:02, 27.09.2026.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик