Кириш Регистрация

"Ювентус" келаси мавсум учун учта трансфер вариантини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш вариантлари устида ишлашни бошлади.

Football Italia нашри La Gazzetta dello Sport’га таяниб хабар беришича, Турин клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич, "РБ Лейпциг" чап қанот ҳимоячиси Давид Раум ва "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томорига қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, "Ювентус" мавсум охирида шартномаси якунланадиган футболчилар билан эҳтимолий келишувларни олдиндан тайёрлаб қўймоқчи.

Клуб Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаганидан кейинги молиявий чекловлар фонида, айниқса, эркин агент мақомида қўлга киритиш мумкин бўлган футболчиларга катта эътибор қаратмоқда.

Сўнгги йилларда "Ювентус" бундай трансферлар устида муваффақиятли ишлаган. Football Italia бунга мисол сифатида Жонатан Дэвиднинг трансферини келтирди.

Киритилди: 10:04, 27.09.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик