"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш Миллатлар лигасида Португалиянинг Норвегияга қарши навбатдаги ўйинида иштирок этмайди.
Португалия бош мураббийи Жорже Жезушнинг айтишича, ярим ҳимоячида мураккаб жароҳат муаммоси бор.
Фернандеш Норвегияга қарши учрашув олдидан ўтказилган сўнгги машғулотни ҳам ўтказиб юборди. У аввалги Уэльсга қарши 1:0 ҳисобидаги ўйинни асосий таркибда бошлаб, сўнгги дақиқада алмаштирилган эди.
"Бруну Уэльсга қарши ўйиндан жуда мураккаб муаммо билан чиқди. Унга даволаниш ва тикланиш учун вақт керак.
У бу жароҳатни "Манчестер Юнайтед"да олган ва менга сўнгги учта ўйинни шу оғриқ билан ўтказганини айтди. Бу унга халақит берди ва Уэльсга қарши ўйинда ўзининг энг яхши футболини кўрсата олмаслигига таъсир қилган омиллардан бири бўлди", — деди Жезуш.
Португалия — Норвегия учрашуви 27 сентябрь куни бўлиб ўтади.













