Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жарелл Куанса Испанияга қарши учрашув якунлари ҳақида фикр билдирди.
"Бетараф томошабин учун яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиздан кейин қийин вазиятга тушиб қолдик.
Аммо танаффусдан сўнг анча кучайдик ва рақибга босим ўтказа олдик. Майдондаги вазият бошқача кечиб, 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб, учрашувни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз мумкин эди. Афсуски, буни амалга ошира олмадик", — деди футболчи BBC Radio 5 Live эфирида.













