Кириш Регистрация

Траффорд: "Биз шунчаки гол ўтказишни тўхтатишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси дарвозабони Жеймс Траффорд Миллатлар лигаси 1-турида Испанияга қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин фикр билдирди.

"Мен Англия билан рейтингда биздан юқори турган жамоалар ўртасида катта фарқ бор, деб айтмаган бўлардим. Биз ҳам, шубҳасиз, топ даражадаги жамоамиз ва ҳар бир ўйинда буни кўрсатяпмиз. Бизда жуда кўп юқори савияли футболчилар бор ва жамоа тобора кучайиб бормоқда.

Албатта, биз шунчаки гол ўтказишни тўхтатишимиз керак. Ҳақиқат шу. Бу масалани албатта таҳлил қиламиз.

Испания ҳам жуда кучли жамоа ва улар яхши суръатда кетяпти. Лекин биринчи бўлимда бизда ҳам яхши паллалар бўлди — кетма-кет икки гол урдик. Иккинчи бўлим бошида эса, менимча, аниқроқ биз яхшироқ ўйнадик.

Бундай катта ўйинларда ташаббус доим бир томондан иккинчи томонга ўтиб туради. Чунки ҳар икки жамоада ҳам ажойиб футболчилар бор.

Биз жуда яхши интенсивликда ўйнадик. Катта жасорат кўрсатдик. Ижобий жиҳатлар кўп эди. Тўғридан-тўғри ва ишонч билан ҳужум қилдик, тезлик ҳам бор эди. Бугун жамоада ишонч жуда юқори эди ва бу яхши ҳолат", — деди 23 ёшли Траффорд.

Англия Миллатлар лигасидаги навбатдаги ўйинини 29 сентябрь куни сафарда Чехияга қарши ўтказади.

Киритилди: 10:11, 27.09.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик