Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Лука Модрич терма жамоада юбилей голини нишонлади

Баҳо:
+ | -

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Хорватия терма жамоаси Чехияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Хорватиянинг голларидан бирини 41 ёшли ярим ҳимоячи Лука Модрич урди. У иккинчи бўлим бошида рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол Модрич учун миллий терма жамоадаги 30-гол бўлди.

Тажрибали ярим ҳимоячи Хорватия сафида жами 203 та ўйин ўтказган. У миллий жамоа шарафини 2006 йил март ойидан бери ҳимоя қилиб келмоқда.

Хорватия Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 29 сентябрь, сешанба куни сафарда Испанияга қарши ўтказади.

Киритилди: 10:13, 27.09.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик