«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Карим Адейеми Германия терма жамоасини танлагани ҳақида гапирди. Африка илдизларига эга футболчи Нигерия миллий жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилиши мумкин эди.
"Мен Германияда улғайдим ва бу мамлакатни яхши кўриб қолдим. Бу терма жамоанинг савиясини ҳамма яхши билади. Ўша пайтда Германия мен учун энг мақбул танлов эди. Мен Германия терма жамоасини танладим ва бундан афсусланмайман.
Ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиш менга ёқади. Ҳаммасидан мамнунман", — дея 24 ёшли ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради AS.













