Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Кулибалига топ клублар қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Монако» марказий ярим ҳимоячиси Мамаду Кулибали бир нечта Европа клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Футболчининг ўйинларини Мадриднинг «Атлетико»си, «Наполи», «Ньюкасл» ва «Брентфорд» клублари диққат билан кузатиб бормоқда.

22 ёшли француз ярим ҳимоячисининг бозор қиймати Transfermarkt томонидан 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Кулибалининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Бу маълумотни клубнинг ўзи ҳам тасдиқлаган.

Киритилди: 10:42, 27.09.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик