Грузиянинг Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича давом этаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ўзбекистонлик пара спортчи муваффақиятга эришди.
Мусобақанинг Ж1 классида +95 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ислом Тўхтабоев муросасиз беллашувлар якунида кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, Ж1 классида +70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруза Эргашева, Ж1 классида -60 кг вазн тоифасида Улжон Амриева, Ж2 класс -95 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов бронза медалларини қўлга киритди.
Пара дзюдочиларимизнинг дунё биринчилигидаги умумий медаллари сони еттитага етди. 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медали.













