Кириш Регистрация

Аичи-Нагоя-2026. Курашчилар Ўзбекистонга 2 та олтин ва 1 та бронза медаль келтирди

Баҳо:
+ | -

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритишди.

— Ибодатхон Агожонова. -57 кг вазн тоифасида финалда Хитой Тайбэйи вакиласини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

— Шоҳруххон Бахтиёров. +90 кг вазн тоифасида финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовдан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Унинг чемпионлиги Ўзбекистон делегацияси учун Аичи-Нагоядаги 10-олтин медаль бўлди.

Ушбу вазн тоифасида ярим финалда Бахтиёровга мағлуб бўлган Бекмурод Олтибоев эса бронза медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, курашчилар Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларидаги медаллар хазинасини янада бойитишди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:48, 27.09.2026.
Ўқилди: 1579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик