Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида Чехияга қарши ўтказилган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан сўнг фикр билдирди. Ушбу учрашувда Модрич гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
«Бу жуда муҳим ғалаба бўлди. Биз уни бош мураббийимизга бағишламоқчи эдик. Жуда кўп яхши вазиятлар яратдик ва ҳисобда бир неча гол фарқи билан олдинда боришимиз ҳам мумкин эди. Аммо кейин бироз тартибни йўқотдик ва майдонда ўйин икки томонга ҳам оғиб кетди. Якунда ҳаммаси биз учун яхши тугаганидан хурсандмиз. Энди кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак», — деди 41 ёшли футболчи Sport HRT нашрига.
Миллатлар лигасининг 2-турида Хорватия терма жамоаси сафарда Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.













