Кириш Регистрация

Миллатлар лигаси 1-турининг энг яхши футболчисига 4 номзод маълум

Баҳо:
+ | -

УЕФА 2026/27 йилги Миллатлар лигаси 1-турининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Қисқа рўйхатдан Норвегия ҳужумчиси Эрлинг Холанд, Испания вингери Ламин Ямал, Хорватия сардори Лука Модрич ва Германия дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жой олди.

Эрлинг Холанд Норвегиянинг Дания устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабасида асосий қаҳрамонлардан бири бўлди. "Манчестер Сити" форварди икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг 74-дақиқада урган иккинчи голи учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ламин Ямал Испаниянинг "Уэмбли"да Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган баҳсида ўзини кўрсатди. "Барселона" футболчиси учрашувнинг 2-дақиқасида ҳисобни очди. Кейинчалик Испания 1:2 ҳисобида ортда қолган бўлса-да, вазиятни ўзгартириб, ғалабани илиб кетди. Ямал учрашув давомида 7 та зарба ва 4 та калит узатма қайд этди.

40 ёшли Лука Модрич эса Хорватиянинг Чехияга қарши сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабасида муҳим роль ўйнади. Иккинчи бўлим бошланиши билан Модрич кучли зарба орқали ҳисобни очди. Кейин чехлар мувозанатни тиклаган бўлса-да, Марко Пашаличнинг голи хорватларга уч очко келтирди. УЕФА ҳам Модрични ушбу учрашувда Хорватиянинг етакчи футболчиларидан бири сифатида қайд этди.

Тўртликни Марк-Андре тер Штеген якунлаб берди. Германия Нидерландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган баҳсда дарвозабон катта ҳажмда иш бажарди. Тер Штеген 9 та сейв амалга ошириб, Германияни бир неча бор голдан қутқарди. Фақат қўшиб берилган дақиқаларда Коди Гакпонинг зарбасини қайтара олмади.

Шу тариқа, Миллатлар лигаси 1-турининг энг яхши футболчиси соврини учун Холанд, Ямаль, Модрич ва тер Штеген даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 12:20, 27.09.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик