Мюнхеннинг «Бавария» клуби қишки трансфер ойнасида «Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмони сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Sport Bild хабар берди.
Манбага кўра, «Бавария» спорт директори Макс Эберль Дани Ольмонинг катта мухлиси ва уни кузатишда давом этмоқда. Бироқ клубнинг унга бўлган қизиқиши январь ойидаги трансферга қаратилмаган.
Аввалроқ «Бавария» қишки трансфер ойнасида испаниялик футболчини харид қилишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Дани Ольмо 2024 йил август ойида «Лейпциг»дан «Барселона»га ўтган. 28 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. У ҳозирча голли узатма амалга оширмаган.













