Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Манчестер Сити» эгалари ва раҳбарларига нисбатан жиддий чоралар кўрилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» эгалари ва клуб раҳбарияти молиявий қоидабузарликлар бўйича 115 та айбловнинг аксариятида айбдор деб топилганидан сўнг истеъфога чиқиш талабига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT журналисти Алекс Крук хабар берди.

Манбага кўра, агар Буюк Британия ҳукумати ҳузуридаги Футболни тартибга солиш бўйича мустақил орган — IFR суд қарорида номи келтирилган юқори лавозимли шахсларни белгиланган талабларга жавоб бермайди, деб топса, энг кескин чоралар қўлланиши мумкин.

Бундай қарор жиддий санкциялар учун асос бўлиши мумкин. Регулятор тўғридан-тўғри чора кўриши ёки Англия Премьер-лигасига клуб раҳбарияти фаолияти бўйича кенг қамровли текширув ўтказиш мажбуриятини юклаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида IFR Англия Премьер-лигаси клублари эгалари ва директорлари учун мўлжалланган янгиланган текширув мезонларини расман тасдиқлаган эди.

Киритилди: 12:30, 27.09.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик