Кириш Регистрация

«Ливерпуль» 19 ёшли аргентиналик иқтидор учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» январь ойида «Бока Хуниорс»нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Томас Арандани харид қилиш бўйича таклиф киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Intransigente хабар берди.

Манбага кўра, «Бока Хуниорс» ёш футболчини 9 миллион еврога баҳоламоқда. Арандага «Ливерпуль»дан ташқари «Интер», «Арсенал», «Челси», «Астон Вилла» ва «Комо» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Аранда барча мусобақалар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Бока Хуниорс» билан амалдаги шартномаси 2029 йил охирига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:50, 27.09.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик