Англия терма жамоаси Миллатлар лигасини Испанияга қарши 2:3 ҳисобидаги уй мағлубияти билан бошлади. Собиқ машҳур футболчи Рой Кин Томас Тухелнинг Коул Палмерни миллий жамоага чақирмаганини танқид қилиш учун асос йўқ, деб ҳисобламоқда.
«Агар Палмер Англия термасини янги даражага олиб чиқади ва жамоага совринлар ютиб олишда ёрдам беради, деб ўйласангиз — бу фикрни унутинг.
Менга Палмер ёқади, у иқтидорли футболчи. Аммо менимча, унинг ўйинида жуда кўп зарарли одатлар бор», — деди Кин. Унинг сўзларини The Touchline келтирди.
Англия терма жамоаси Миллатлар лигасидаги кейинги ўйинини 29 сентябрь куни сафарда Чехияга қарши ўтказади.













