Кириш Регистрация

Френки де Йонгнинг майдонга қайтиш санаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Тиззасидан олган жароҳати сабабли ярим ҳимоячи Френки де Йонг 2026/2027 йилги мавсумда «Барселона» таркибида ҳали майдонга тушгани йўқ. Шунга қарамай, нидерландиялик футболчининг сафга қайтиши яқинлашиб қолди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, де Йонг 5 октябрь куни умумий гуруҳда машғулотларни бошлаши керак. Ушбу кунда нидерландиялик футболчи жорий танафсус пайтида терма жамоаларга кетмаган футболчилар билан шуғулланади.

Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, 29 ёшли де Йонгга спорт формасини тиклаш ва ўйин ритмини ушлаб олиш учун ҳали вақт керак бўлади. Катта эҳтимол билан, Френки 25 октябрга режалаштирилган «Реал»га қарши «эль класико»да ҳам майдонга тушишга тайёр бўлмайди.

Киритилди: 14:51, 27.09.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик