Кириш Регистрация

Испания терма жамоаси ўйинчиси Моуриньони танқид қилди

Баҳо:
+3 | -

Яқинда «Атлетико»га қарши дербидаги мағлубиятдан сўнг Жозе Моуриньо матбуот анжуманига ҳакам хато қилган вазиятлар муҳрланган фотосуратларни олиб келди. «Матрасчилар»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алекс Баэна «Реал» мураббийини танқид қилди.

«Моуриньо мағлуб бўлгани учун шикоят қилмоқда. «Реал» ютқазганида, у эътиборни ўзига қаратиш ўрнига ҳамиша баҳона қидиради. Фотосуратлар билан боғлиқ бу саҳна муносиб мағлубиятга учрашни билмайдиган инсоннинг хатти-ҳаракати эди», — дейди Баэнанинг сўзларини The Touchline келтириб.

Шанба куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигасида меҳмонда Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Алекс Баэна «қизил фурия» голларидан бирига муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:53, 27.09.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик