«Аталанта» марказий ҳимоячи Жорджо Скальвини билан янги меҳнат шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда.
Манба хабарига кўра, томонлар ҳамкорликни 2031 йилнинг ёзига қадар узайтиришди.
Аввалроқ матбуотда Скальвинига Англия Премьер-лигасининг икки клуби томонидан қизиқиш борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 22 ёшли италиялик футболчини Лондоннинг «Челси» ва «Ньюкасл» клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи бешта ўйин ўтказди. Футболчининг трансфер қиймати 38 миллион еврога баҳоланмоқда. У 2021 йилнинг ёзидан бери Бергамо клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













