Кириш Регистрация

«Ювентус» кун охиригача янги дарвозабон билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ дарвозабони Норберто Нето бугун, 27 сентябрь куни «Ювентус»га трансфер олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга етиб келади. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Агар ҳаммаси муваффақиятли ўтса, 37 ёшли голкипер «кекса синьора» билан келаси йилнинг ёзигача мўлжалланган қисқа муддатли шартнома имзолайди.

Тажрибали дарвозабоннинг охирги иш жойи Бразилиянинг «Ботафого» клуби бўлган эди.

Италия чемпионатининг беш туридан сўнг «Ювентус» ўн очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Турин жамоаси навбатдаги ўйинини 11 октябрь куни меҳмонда «Кальяри»га қарши ўтказади.

Киритилди: 14:56, 27.09.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик