Кириш Регистрация

Исак Швециянинг яқин орадаги ўйинларида майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Александер Исак Швеция терма жамоасида жароҳат олди.

Аввалроқ швециялик футболчи Миллатлар лигасининг 1-туридан ўрин олган Руминияга қарши ўйинда (2:1) гол муаллифи бўлган эди.

«Александер Исак енгил жароҳат туфайли терма жамоадан клуб ихтиёрига қайтмоқда.

Ҳужумчи жорий халқаро танаффусда Швеция терма жамоасининг қолган учта ўйинида иштирок этмайди.

Эндиликда унинг аҳволини AXA Training Centre базасида клуб шифокорлари баҳолайди», – дейилади «Ливерпуль» хабарида.

Швеция эртага Миллатлар лигасининг 2-турида Польшани қабул қилади.

Киритилди: 15:18, 27.09.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик