Кириш Регистрация

«Реал»нинг собиқ ўйинчиси Ўзил ва Мбаппени Мессидан юқори қўйди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ футболчиси Марсело Мадрид клубига бўлган садоқатини намойиш этишда давом этмоқда. Бразилияликдан Килиан Мбаппе, Месут Ўзил ва Лионель Мессини ўринларга ажратиб чиқишни сўрашди. Марсело шартли равишда бу учликдан бирини асосий таркибга киритиши, иккинчисини захирада қолдириши, учинчисини эса қайдномага киритмаслиги керак эди. Марсело «Реал»га алоқадор бўлганлар фойдасига танлов қилди.

Саволга жавоб берар экан, Марсело Ўзилни асосий таркибга киритди, Мбаппени эса захирада қолдирди. Мессини эса бразилиялик қайдномадан ташқарида қолдирди. Бразилияликнинг танлови ҳақида The Touchline хабар бермоқда.

Аввалроқ Марсело Лионель Месси билан солиштирганда Криштиану Роналдуни танлаган эди.

Киритилди: 15:21, 27.09.2026.
Ўқилди: 714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик