«Милан» «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейкга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Карло Пеллегатти ёзмоқда.
Таъкидланишича, Италия клуби — футболчи учун асосий даъвогар. Эртами-кечми ван Дейк «Милан»га ўтади. Трансфер келаси ёзда амалга ошиши кутилмоқда.
«Милан» мавсум якунида футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишга тайёрланмоқда. Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль» билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt ўйинчининг қийматини 15 млн еврога баҳоламоқда.













