Кириш Регистрация

Чеферин ФИФАнинг ЖЧ ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш лойиҳаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФА раҳбари Джанни Инфантино манзилига танқидий фикр билдирди.

Аввалроқ Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси УЕФА ва бошқа ташкилотларнинг норозилиги фонида Жоҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотишни назарда тутувчи лойиҳадан воз кечган эди.

– Сиз ва [Италия федерацияси президенти] Малагонинг Инфантино атрофидаги вазиятга қарашларингиз, шубҳасиз, ўхшаш...

– Спорт туримизга бўлган ишонч учта «устун»га суянади: бирлик, шаффофлик ва тор доирадаги шахслар эмас, балки кўпчилик манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тизими. Охирги вақтларда бу тамойилларнинг барчаси айнан уларни ҳимоя қилишга қасам ичган одамлар томонидан топталди.

Жаҳон футболини парчаланишига олиб келган лойиҳа, эҳтимол, бекор қилингандир, аммо у томонидан путур етказилган ишонч ҳалигача қайта тиклангани йўқ. Эндиги умумий вазифамиз — ушбу ишончни қайтариш.

Италия ва Европа футбол оиласи — бошқа конфедерациялардаги ҳамкорлар билан биргаликда — ўйинимизни ҳимоя қилиш керак бўлган ҳар сафаргидек, ягона фронт бўлиб чиқаётганидан хурсандман. Такрорлайман: футбол сотилмайди», – деди Чеферин.

Киритилди: 16:01, 27.09.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик