Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Барселона» футболчисини 50 миллион евродан қимматга сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона» француз ҳимоячиси Жюль Кунде билан хайрлашиши мумкин.

Футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўнг қанот ҳимоясида сўнгги пайтларда Эрик Гарсияни кўпроқ майдонга туширмоқда.

Шу сабаб каталонияликлар Кунде бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Sport.es хабарига кўра, «Барселона» унинг трансферидан 50 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Кунденинг кетиши клубга маош харажатларини ҳам камайтириш имконини беради. Айни пайтда унга Англия Премьер-лигасининг бир нечта клуби қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Кунде «Барселона»нинг асосий таркибида атиги икки марта майдонга тушди.

Француз ҳимоячисининг клуб билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Унинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 16:30, 27.09.2026.
Ўқилди: 1278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик