Кириш Регистрация

Кварацхелия Грузия терма жамоасининг собиқ мураббийига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия Грузия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этган Вилли Саньолга мурожаат қилди.

«Раҳмат, Вилли! Биз бирга жуда кўп йўлни босиб ўтдик ва кўплаб қийинчиликларни енгдик.

Мен ва жамоадошларим болаликдаги орзумизни амалга ошириб, Грузия терма жамоасини Европа чемпионатига олиб чиқдик. Биз бу натижага биргаликда эришдик ва тарихнинг бир қисмига айландик.

Грузия халқи билан бирга ҳис қилган қувонч ва туйғуларимиз мен учун доимо алоҳида хотира бўлиб қолади.

Шу давр ва бирга ўтказган йилларимиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу футбол саргузаштини ҳеч қачон унутмаймиз.

Келгуси фаолиятингизда омад тилайман. Ҳали яна учрашамиз», — деб ёзди Кварацхелия ижтимоий тармоқларда.

Киритилди: 16:36, 27.09.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик