«Наполи» Кевин Де Брёйне, Станислав Лоботка ва Андре Замбо Ангисса билан шартномани узайтириш масаласида ҳали аниқ қарорга келмаган. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Учала футболчининг ҳам амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Бироқ клуб уларнинг маоши юқори экани сабаб янги келишув таклиф қилиш қанчалик мақбул эканини ўйлаб кўрмоқда.
Таъкидланишича, Де Брёйне, Лоботка ва Ангисса «Наполи»да энг кўп маош оладиган футболчилар қаторига киради.
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Лоботкани Турин клубига олиб келишга қизиқиш билдирмоқда. «Наполи» эса аллақачон словакиялик ярим ҳимоячига ўринбосар қидиришни бошлаган.
Лоботка «Наполи»да бир мавсум учун 3,5 миллион евро маош олади.













