Кириш Регистрация

Ван Дейк "Барселона"га ўтишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол матбуотида баъзан кутилмаган миш-мишлар ҳам пайдо бўлиб туради.

El Nacional нашрининг ёзишича, "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк келаси ёзда "Барселона"га ўтишни истамоқда ва ўз хизматларини каталонияликларга таклиф қилишга тайёр. Манба бу маълумотни The Independent билан боғламоқда.

"Ван Дейк "Барселона" кийиниш хонасига етакчилик ва катта тажриба олиб келиши мумкин. Ёши анча катта бўлишига қарамай, у ҳамон юқори савияда ўйнамоқда. Бундан ташқари, унинг трансфери учун пул тўлашга ҳожат қолмайди, бу эса вариантни янада жозибадор қилади", — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу вариантни унчалик маъқул кўрмаётгани айтилмоқда.

Келаси ёзда Виржил ван Дейк 36 ёшга тўлади.

Киритилди: 22:28, 27.09.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик