"Реал" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик футболчилик касби ҳақида фикр билдирди.
"Футболчи бўлиш қийин эмас. Менимча, ҳар куни эрталаб соат бешда туриб, душанбадан якшанбагача ишга бориши керак бўлган одамларга анча қийин.
Футбол эса бизга жуда кўп яхши нарсалар беради", — деди Эндрик.
20 ёшли футболчи 2024 йил ёзидан буён "Реал"га тегишли. У мадридликлар сафида жами 41 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.
Эндрикнинг "Реал" билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси сафида 22 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.













