Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Рафинья Диасни ҳужумчи позициясида майдонга тушириши мумкин.
29 ёшли футболчи жорий мавсумни «Барселона» сафида жуда ёрқин ўтказмоқда. У клубда марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қиляпти.
Sport нашри маълумотига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг йўлидан бориб, номинал вингер ҳисобланган Рафиньяни Ҳиндистонга қарши яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувида ҳужум марказида синаб кўришни режалаштирмоқда.
Учрашув 29 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Рафинья жорий мавсумда «Барселона» сафида 8 та ўйинда 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилиянинг Австралияга қарши аввалги ўртоқлик учрашувида ҳам Рафинья майдонга тушган ва «ўнлик» позициясида ҳаракат қилиб, голли узатма муаллифи бўлган.













