Кириш Регистрация

Кьеза «Ливерпуль»даги ҳолатидан норози — у кетишни ўйламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» футболчиси Федерико Кьеза қишки трансфер ойнасида клубини алмаштириши мумкин.

Transfer News Live нашри TuttoJuve’га таяниб хабар беришича, 28 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафидаги ҳозирги ҳолатидан норози ва январь ойида жамоани тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Кьеза Италия терма жамоасига қайтишни истайди. Бироқ у Премьер-лига грандининг асосий таркибидан жой олиш имконияти унчалик юқори эмаслигини тушуниб турибди. Доимий ўйин амалиётисиз эса миллий жамоадан жой олиш қийин.

Федерико Кьеза жорий мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ.

Италиялик футболчи 2024 йил ёзида «Ювентус»дан «Ливерпуль»га ўтганидан буён клуб сафида 50 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 03:48, 28.09.2026.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик