«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Миллатлар лигаси доирасида Англия ва Испания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган сўнгги учрашувга ташриф буюрди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Немис мутахассисида «Уэмбли»даги шанба кунги баҳсда кузатадиган футболчилар етарли эди. Англия сафида Энтони Гордон майдонга тушди ва гол урди. Испания таркибида эса Ламин Ямал гол киритди, Дани Ольмо голли узатма берди, шунингдек Родри Эрнандес ва Педри ҳам ўйинда иштирок этди.
Учрашув амалдаги жаҳон ва Европа чемпионларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Сешанба куни Англия сафарда Чехияга қарши майдонга тушади. Испания эса ўз майдонида Хорватияни қабул қилади.













