Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Туркия терма жамоаси юлдузи Арда Гюлер ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Скуадра адзурра» Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши сафар учрашувини ўтказади.
«Гюлер — ажойиб футболчи, унинг техник имкониятлари жуда юқори. Яқинлашиб келаётган ўйинда уни жуда диққат билан назорат қилишимиз керак, чунки у биз учун жиддий хавф туғдириши мумкин», — дея Тоналининг сўзларини Madrid Xtra келтирди.
Арда Гюлер Туркия терма жамоаси сафида 34 та учрашувда 7 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Жорий мавсумда эса у Мадриднинг «Реал» клуби таркибида 7 та ўйинда 1 та гол ва 3 та ассист қайд этган.













