«Парма» истеъфога чиқарилган бош мураббий Карлос Куэста ўрнига янги мутахассис қидиришни бошлади. Бўш қолган лавозимга асосий номзодлардан бири Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Альберто Жилардино ҳисобланмоқда.
Журналист Альфредо Педулла маълумотига кўра, «Парма» аллақачон мутахассис билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган. Бироқ Жилардинонинг «Пиза» билан амалдаги шартномаси музокараларга тўсқинлик қилиши мумкин, чунки у аввал ушбу келишувни бекор қилишига тўғри келади.
Жилардино аввал ҳам «Парма» бош мураббийлигига номзод сифатида кўриб чиқилган. Бу Кристиан Киву «Интер»га ўтганидан кейин содир бўлган, аммо ўша пайтда клуб якунда Карлос Куэстани танлаган эди.
Жилардино А Серияни яхши билади. У бош мураббий сифатида «Женоа»ни икки тўлиқ мавсум давомида Италия чемпионатининг юқори дивизионида сақлаб қолган.













