Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс Испанияга қарши ўйиндан сўнг рақиб ҳужумчиси Ламин Ямал билан стадионнинг трибуна ости қисмида учрашди.
Учрашув пайтида англиялик футболчи Ямалга шахсан мурожаат қилди:
«Мен учун сен энг яхшисан!» — деди Райс испаниялик футболчига.
Англия — Испания учрашуви испанларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ямал эса 3-дақиқадаёқ гол уришга муваффақ бўлди.
Ламин Ямал «Олтин тўп» учун курашаётган футболчилардан бири бўлиб, мукофотга даъвогар 30 нафар номзод рўйхатига киритилган.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ямал аввал ҳам бир неча бор ушбу совринга айнан ўзи муносиб эканини таъкидлаган.













