Кириш Регистрация

Милинкович-Савич: «Менимча, бу яхши бошланиш»

Баҳо:
+ | -

Сербия терма жамоаси дарвозабони Ваня Милинкович-Савич Миллатлар лигасида Нидерландияга қарши ўйиндаги 1:2 ҳисобли мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Нидерландиянинг ҳар икки голини Мекс Мердинк урди, Сербия сафида эса Лука Йович ўз номини таблога ёздирди.

«Ўсиш бор. Бу сафар рақибимиз анча жиддий эди. Нидерландия рақибларига жуда кам имконият беради, аммо биз берилган имкониятлардан фойдалана олдик. Менимча, бу яхши бошланиш», — деди Милинкович-Савич Arena Sport эфирида.

«Бундай кучли жамоага қарши ўйнаганда тезлик бутунлай бошқача бўлади. Биз уларнинг суръатига имкон қадар мослашишга ҳаракат қилдик».

Милинкович-Савич «Райко Митич» стадионидаги мухлислар қўллаб-қувватловини ҳам алоҳида таъкидлади. Ушбу учрашувга Миллатлар лигаси 1-турида Грецияга қарши 1:2 ҳисобидаги ўйинга нисбатан кўпроқ томошабин ташриф буюрди.

«Биз ота-оналар фарзандлари билан стадионга келиши ва биз улар учун намуна бўлишимиз учун шу ердамиз».

1 октябрь куни Сербия Миллатлар лигаси 3-турида сафарда Германияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 04:25, 28.09.2026.
Ўқилди: 449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик