Криштиану Роналду Миллатлар лигасида Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди.
Португалия терма жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси икки йилдан ортиқ вақт ичида илк бор миллий жамоа қайдномасидан жой олган ҳолда майдонга тушмади.
Сўнгги бор бундай ҳолат 2024 йил 8 июнь куни Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувида содир бўлган эди. Ўша баҳс Португалиянинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.
Шундан кейин Роналду қайдномадан жой олган 28 та учрашувнинг барчасида майдонга тушган. Уларнинг 27 тасида асосий таркибда ўйин бошлаган, яна бир учрашувда эса танаффусдан сўнг захирадан майдонга чиққан.
Бу 2024 йил 8 сентябрь куни Миллатлар лигасида Шотландияга қарши баҳсда содир бўлган эди.













