Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жонатан Та Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи (А лигаси) 2-туридан ўрин олган Грецияга қарши ўйиндаги мағлубият (0:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Осон ўйин бўлмади. Очиғини айтганда, шунчаки етарлича яхши ўйнай олмадик. Албатта, бизда хавф туғдиришимиз мумкин бўлган бир нечта вазиятлар бўлди ва агар улардан фойдаланганимизда, ўйин бироз бошқача тус олиши мумкин эди. Аммо рақиб бизга тақдим этган имкониятлардан фойдалана олмадик: улар бизга деярли прессинг қилишмади ва биз тўпни анча яхшироқ назорат қилишимиз мумкин эди. Оқибатда рақиб қарши ҳужумлар учун имкониятларга эга бўлди, бир нечта вазият яратди ва уларнинг бирини голга айлантирди», — деди Та Германия футбол иттифоқининг расмий сайтига.
Гуруҳ босқичининг 1-турида Греция Сербияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди, Германия эса Нидерландия билан дуранг ўйнаган эди — 1:1.













