Кириш Регистрация

Возинья: «Тинчлигимни йўқотдим»

Баҳо:
+1 | -

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья ЖЧ-2026 дан кейинги ҳаёти ҳақида фикр билдирди.

«Мен тинчлигим ва хотиржамлигимни йўқотдим. Менда энди шахсий ҳаёт умуман қолмади — ёки ҳар ҳолда, илгарига қараганда анча камайди. Энди кўчага чиқсам, ресторанга борсам, албатта кимдир мен билан суратга тушишни хоҳлайди ёки дастхат сўрайди. Ёки бундан ҳам ёмони, кимдир мени видеога олади. Ҳаётимда энг кўп ўзгарган нарса шу бўлди ва бу борада бирор нарса қила оламан деб ўйламайман.

Кўпчилик машҳур бўлишни ва оммавий мақомга эга бўлишни хоҳлайди, лекин улар бу ҳақиқатнинг фақат ижобий томонини кўришади. Ростини айтсам, агар менга бугунги ҳаётим ва илгари бўлган ҳаётим ўртасида танлов берилганида, мен илгари бўлганини танлаган бўлардим», — дейди Возиньянинг сўзларини The Observer.

Возинья 2026 йилги жаҳон чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Олдинроқ Возинья 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра трансфер қийматини 10 бараварга оширгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, посбоннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига 28 миллионга яқин киши аъзо бўлди.

Киритилди: 07:23, 28.09.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик