Кириш Регистрация

Савио: «Винисиус «Реал»даги энг оғир даврини бошдан кечирмоқда»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Савио Винисиус Жуниорнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

26 ёшли вингер жорий мавсумни унчалик омадли бошламади ва шу сабаб жамоатчилик томонидан танқидларга учрамоқда.

«Винисиус «Реал»да ўйнай бошлаганидан буён энг қийин даврини бошдан кечирмоқда. Аммо бу оддий ҳолат.

Барча футболчиларда кўтарилишлар ҳам, пасайишлар ҳам бўлади — бу футболнинг бир қисми. У бу вазиятдан чиқиб кетади, чунки унда улкан истеъдод ва имконият бор. Бизга фақат бироз кутиш керак», — дея Савионинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

Винисиус Жозе Моуринью бошчилигидаги «Реал» сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:29, 28.09.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик