Кириш Регистрация

Ямал: "Ҳамза Миср футболи тарихида ўз номини қолдириши мумкин"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Ламин Ямал 18 ёшли клубдоши Ҳамза Абдулкаримнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Каталония клуби ёзда ёш мисрлик футболчини Қоҳиранинг "Ал-Аҳли" клубидан сотиб олган эди. Ханс-Дитер Флик ҳозирча истиқболли ҳужумчига расмий ўйинларда кўп имконият бермаяпти, аммо унинг мавсумолди учрашувларидаги ҳаракатларидан мамнун қолган.

— Абдулкарим Муҳаммад Салоҳнинг йўлини такрорлай оладими?

— "Салоҳ — буюк футболчи, Премьер-лига тарихидаги энг машҳур африкалик юлдузлардан бири. Ҳозирча бундай таққослашлар учун эрта. Ҳамзанинг қандай ривожланишини кўрамиз.

У муваффақиятга эришиш ва Миср футболи тарихида ўз номини қолдириш учун керакли сифатларга эга. Умид қиламанки, бунинг уддасидан чиқади", — деди Ямаль журналист саволига жавобан.

Абдулкарим "Барселона" асосий жамоаси сафидаги дебютини 1 сентябрь куни Ла Лига доирасида "Райо Вальекано"га қарши ўйинда ўтказган.

Киритилди: 10:25, 28.09.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик