Кириш Регистрация

Ямал: "Биз турнирларда шунчаки қатнашиш учун ўйнамаймиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Ламин Ямал жамоанинг жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Каталония клуби ушбу мусобақада сўнгги бор 2015 йилда ғолиб чиққан. Жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

"Кўп нарса тақдирга боғлиқ. Чемпионлар лигасида битта омадсиз кеча ҳамма нарсага қимматга тушиши мумкин.

Бу турнирда ғалаба қозониш учун маҳорат ва тажриба керак, шунингдек, бироз омад ҳам зарур. Тажрибамиз ҳар мавсум сайин ортиб бормоқда ва умид қиламанки, бу сафар омад ҳам биз томонда бўлади.

Биз турнирларда шунчаки қатнашиш учун иштирок этмаймиз — ғалаба қозонишни истаймиз. Чемпионлар лигаси кубогини яна Барселонага қайтаришни хоҳлаймиз", — дея Ямалнинг сўзларини Barca Universal келтирди.

"Барселона" жорий мавсум Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Фейеноорд"ни 5:1 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этган.

Киритилди: 10:27, 28.09.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик