Кириш Регистрация

Ямал: "Умид қиламанки, "Олтин тўп" номзодлари орасида африкаликлар сони кўпаяди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Ламин Ямал африкалик футболчиларнинг "Олтин тўп" учун курашдаги имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

19 ёшли футболчи Испанияда туғилган ва халқаро майдонда Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бироқ унинг африкалик илдизлари ҳам бор: отаси марокашлик, онаси эса Экваториал Гвинеяда туғилган.

"Африкалик илдизларга эга футболчилар учун африкаликларни "Олтин тўп" маросими саҳнасида ёки номзодлар орасида кўриш доимо алоҳида фахр.

Албатта, ҳамма нарса футболчининг келиб чиқишига эмас, балки унинг ўйинига боғлиқ бўлиши керак. Аммо келажакда "Олтин тўп" учун даъвогарлар орасида тобора кўпроқ африкалик футболчиларни кўришга умид қиламан.

Бу барчамиз учун фахрланишга сабаб бўлади", — дея Ламиннинг сўзларини Barca Universal келтирди.

Ямал жорий йилги "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралмоқда. Ғолиб номи 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган маросимда эълон қилинади.

Киритилди: 10:33, 28.09.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик