Кириш Регистрация

Ренату Саншеш Депай ва Лингард билан бир жамоада ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Европада Лиссабоннинг "Бенфика" ва Франциянинг "ПСЖ" клубларида тўп тепган португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Саншеш фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footmercato хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Бразилиянинг "Коринтианс" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Коринтианс" сафида нидерландиялик Мемфис Депай ва англиялик Жесси Лингард ҳам тўп тепмоқда.

Саншеш ҳозирда эркин агент мақомида. Аввалроқ матбуотда португалиялик футболчининг Испаниянинг "Хетафе" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо трансфер амалга ошмади.

Киритилди: 11:18, 28.09.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик